574-ҳадис

574.1091. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда тезлаб юрганларида шомни кечиктириб, у билан хуфтонни жамлаганларини кўрдим».

Солим айтади: «Абдуллоҳ ҳам тезлаб юрганида шундай қилар эди».

Изоҳ: Ҳанафий мазҳаби уламолари сафарда шом билан хуфтонни ва пешин билан асрни жамлаб ўқиш тўғрисида келган ҳадисларни ўрганиб чиқиб, уларни бошқа далилларга солиштириб кўриб, бунда бир намозни иккинчисининг вақтида ўқиш назарда тутилмаганини айтганлар. Аксинча, жамлаганда биринчи намоз охирги вақтида, иккинчиси эса аввалги вақтида ўқилганини таъкидлаганлар. Намозларни бу тарзда жамлаш «суратда жамлаш» деб юритилади («Шарҳу Маонил Осор»).

574/1091 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم إِذَا أَعْجَلَهُ السَّيْرُ يُؤَخِّرُ الْمَغْرِبَ فَيُصَلِّيهَا ثَلَاثًا، ثُمَّ يُسَلِّمُ، ثُمَّ قَلَّمَا يَلْبَثُ حَتَّى يُقِيمَ العِشَاءَ، فَيُصَلِّيهَا رَكْعَتَيْنِ، ثُمَّ يُسَلِّمُ، وَلَا يُسَبِّحُ بَعْدَ العِشَاءِ، حَتَّى يَقُومَ مِنْ جَوْفِ اللَّيْلِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш