576.1100. Анас ибн Сирин айтади:
«Анас Шомдан келганида уни кутиб олдик. Уни Айнут-тамрда* учратдик. Шунда мен унинг эшак устида юзи бу тарафга, яъни қибланинг чап тарафига қараган ҳолда намоз ўқиётганини кўриб, «Қибладан бошқа томонга қараб намоз ўқиётганингизни кўрдимми?» дедим. Шунда у: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай қилганларини кўрмаганимда, бундай қилмас эдим», деди».
* Ирокда, Карбало худудида жойлашган шаҳар. У билан Карбало шаҳрининг оралиғи 40 км келади.
576/1100 – عَنْ أنَسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ أنَّهُ صَلَّى عَلَى حِمَارٍ وَوَجْهُهُ عَنْ يَسَارِ القِبْلَةِ؛ فَقِيلَ لَهُ: تُصَلِّي لِغَيْرِ الْقِبْلَةِ. فَقَالَ: لَوْلَا أَنِّي رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَعَلَهُ لَمْ أَفْعَلْهُ.