580-ҳадис

580.1117. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Менинг бавосирим* бор эди. Шу боис Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан намоз ўқиш ҳақида сўрадим. Шунда у зот: «Тик туриб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ўтириб, (бунга ҳам) қодир бўлмасанг, ёнбошлаб», дедилар».

* Араб тилидаги «бавосир» сўзи ўзбек тилида «бавосил», «шиш», «ғурра» маъносидаги «гемморой» касаллигини англатади. У катта ҳожат чиқарадиган аъзонинг касаллиги бўлиб, энгашиш ва ўтириб-туришда оғриқ берадиган, баъзан ушбу ҳаракатлар билан ҳолат ёмонлашадиган дарддир (Маждуддин ал-Фирузободий. Ал-Қомусул муҳит. – Ж. 1. – Байрут: Дорул маърифа, йили кўрсатилмаган. – 372 б).

580/1117 - عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كَانَتْ بِي بَوَاسِيرُ، فَسَأَلْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم عَنِ الصَّلَاةِ، فَقَالَ: «صَلِّ قَائِمًا، فَإِنْ لَمْ تَسْتَطِعْ فَقَاعِدًا، فَإِنْ لَمْ تَسْتَطِعْ فَعَلَى جَنْبٍ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш