582.1120. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси таҳажжудга турганларида шундай дер эдилар: «Аллоҳумма! Лакал ҳамду, анта қоййимус-самавати вал-ард ва ман фиҳинна. Ва лакал-ҳамд. Лака мулкус-самавати вал-ард ва ман фиҳинна, ва лакал-ҳамд. Анта нуурус-самавати вал-ард ва лакал-ҳамд. Антал-ҳаққу, ва ваъдукал-ҳаққ, ва лиқоука ҳаққ, ва қовлука ҳаққ, вал-жаннату ҳаққ, ван-наару ҳаққ, ван-набийюна ҳаққ, ва Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаққ, вас-саъату ҳаққ. Аллоҳумма, лака асламту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту, ва илайка анабту, ва бика хосамту, ва илайка ҳаакамту. Фағфирли маа қоддамту ва маа аххорту ва маа асрорту ва маа аъламту. Антал-муқоддиму ва антал-муаххир. Лаа илааҳа илла анта [ёки лаа илааҳа ғойрук].
Суфён: «Абдулкарим Абу Умайя «Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ»ни* ҳам қўшимча қилган», дейди.
* «Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳдан биландир»
Изоҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Ҳамд Сенга хос, Сен осмонлару ер ва улардагиларни қоим қилгувчисан. Ҳамд Сенга хос, осмонлару ернинг ва улардагиларнинг эгалиги Сеникидир. Ҳамд Сенга хос, Сен осмонлару ернинг нурисан. Ҳамд Сенга хос, Сен ҳақсан. Ваъданг ҳақ, Сенга йўлиқиш ҳақ, сўзинг ҳақ. Жаннат ҳақ, дўзах ҳақ. Набийлар ҳақ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақ. Соат (Қиёмат) ҳақдир. Аллоҳим! Сенга таслим бўлдим. Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккул қилдим. Сенга қайтдим. Сенинг ёрдаминг ила хусуматлашдим. Сени ҳакам қилдим. Менинг аввалу охир, хуфёнаю ошкора қилган(гуноҳ)ларимни мағфират қил. Муқаддим (олдинга қўювчи) ҳам Ўзингсан, Муаххир (орқага сурувчи) ҳам Ўзингсан, Сендан ўзга илоҳ йўқ [ёки Сендан бошқа илоҳ йўқ]».
582/1120 - عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا قَامَ مِنَ اللَّيْلِ يَتَهَجَّدُ قَالَ: «اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ، أَنْتَ قَيِّمُ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ، وَلَكَ الْحَمْدُ، لَكَ مُلْكُ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ، وَلَكَ الْحَمْدُ، أَنْتَ نُورُ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ، وَلَكَ الْحَمْدُ، أَنْتَ الْحَقُّ، وَوَعْدُكَ الْحَقُّ، وَلِقَاؤُكَ حَقٌّ، وَقَوْلُكَ حَقٌّ، وَالْجَنَّةُ حَقٌّ، وَالنَّارُ حَقٌّ، وَالنَّبِيُّونَ حَقٌّ، وَمُحَمَّدٌ صلى الله عليه وسلم حَقٌّ، وَالسَّاعَةُ حَقٌّ، اللَّهُمَّ لَكَ أَسْلَمْتُ، وَبِكَ آمَنْتُ، وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ، وَإِلَيْكَ أَنَبْتُ، وَبِكَ خَاصَمْتُ، وَإِلَيْكَ حَاكَمْتُ، فَاغْفِرْ لِي مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ، وَمَا أَسْرَرْتُ وَمَا أَعْلَنْتُ، أَنْتَ الْمُقَدِّمُ، وَأَنْتَ الْمُؤَخِّرُ، لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، أَوْ: لَا إِلَهَ غَيْرُكَ».