585.1127. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу бундай хабар қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кеча тун қоронғусида у ва Фотима бинт Набий алайҳиссаломларнинг олдига келиб: «Намоз ўқимайсизларми?!» дебдилар.
(Алий айтади:) «Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули! Жонимиз Аллоҳнинг қўлида, қачон бизни уйғотишни хоҳласа, уйғотади», дедим. У зотга шу гапни айтганимизда қайтиб кетдилар, менга бирор жавоб қайтармадилар. Сўнгра мен у зотнинг бизга орқа ўгириб кетаётиб, сонларига уриб, «Инсон кўп тортишувчи бўлган эди...» деяётганларини эшитдим».
585/1127 - عَنْ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ رَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ النَّبيَّ صلى الله عليه وسلم طَرَقَهُ وَفَاطِمَةَ بِنْتَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم لَيْلَةً، فَقَالَ: «أَلَا تُصَلِّيَانِ؟» فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَنْفُسُنَا بِيَدِ اللهِ، فَإِذَا شَاءَ أَنْ يَبْعَثَنَا بَعَثَنَا، فَانْصَرَفَ حِينَ قُلْنَا ذَلِكَ وَلَمْ يَرْجِعْ إِلَيَّ شَيْئًا، ثُمَّ سَمِعْتُهُ وَهْوَ مُوَلٍّ يَضْرِبُ فَخِذَهُ، وَهْوَ يَقُولُ: (وَكَانَ الْإِنْسَانُ أَكْثَرَ شَيْءٍ جَدَلًا) [الكهف: 54].