588-ҳадис

588.1131. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумонинг хабар қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга шундай деган эканлар: «Аллоҳга энг суюкли намоз Довуд алайҳиссаломнинг намозидир. Аллоҳга энг суюкли рўза Довуднинг рўзасидир. У кечанинг ярмида ухлар, учдан бирини ибодат билан ўтказар ва олтидан бирида ухлар эди. Бир кун рўза тутиб, бир кун оғзи очиқ бўлар эди».

588/1131 - عَنْ عَبْدِ الله بْنِ عَمْرِو بْنِ العَاص رَضِيَ الله عَنْهُمَا: أنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ لَهُ: «أَحَبُّ الصَّلَاةِ إِلَى اللهِ صَلَاةُ دَاوُدَ عليه السلام، وَأَحَبُّ الصِّيَامِ إِلَى اللهِ صِيَامُ دَاوُدَ، وَكَانَ يَنَامُ نِصْفَ اللَّيْلِ وَيَقُومُ ثُلُثَهُ، وَيَنَامُ سُدُسَهُ، وَيَصُومُ يَوْمًا وَيُفْطِرُ يَوْمًا».

Улашиш
|
|
Нусха олиш