589-ҳадис

Масруқ айтади:

«Оиша розияллоҳу анҳодан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қайси амал суюклироқ эди?» деб сўрадим. У киши: «Давомлиси», дедилар. «Қачон қоим бўлар эдилар?» дедим. У киши: «Қичқирувчини (хўрозни) эшитганларида қоим бўлар эдилар», деди».

(Ушбу ҳадисни Масруқдан ривоят қилган ровий) Ашъас: «Қичқирувчини эшитсалар, туриб, намоз ўқир эдилар», деган.

589/1132 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: أَيُّ الْعَمَلِ كَانَ أَحَبَّ إِلَى رَسُولِ الله صلى الله عليه وسلم الدَّائِمَ، قِيلَ لَهَا: مَتَى كَانَ يَقُومُ؟ قَالَتْ: يَقُومُ إِذَا سَـمِعَ الصَّارِخَ.

589أ/1132 – وفِي رِوَايَةٍ:  : إِذَا سَمِعَ الصَّارِخَ قَامَ فَصَلَّى.

Улашиш
|
|
Нусха олиш