597-ҳадис

597.1145. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганда Роббимиз табарока ва таоло дунё осмонига тушиб, «Ким Менга дуо қилади, ижобат қиламан. Ким Мендан сўрайди, унга бераман. Ким Мендан мағфират сўрайди, Мен уни мағфират қиламан», дейди».

Изоҳ: «Дунё осмони» деганда биринчи осмон назарда тутилган бўлиб, у ер юзига энг яқин бўлгани боис шундай аталган.

597/1145 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَرَضِيَ الله عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «يَنْزِلُ رَبُّنَا تَبَارَكَ وَتَعَالَى كُلَّ لَيْلَةٍ إِلَى السَّمَاءِ الدُّنْيَا، حِينَ يَبْقَى ثُلُثُ اللَّيْلِ الْآخِرُ، يَقُولُ: مَنْ يَدْعُونِي فَأَسْتَجِيبَ لَهُ؟ مَنْ يَسْأَلُنِي فَأُعْطِيَهُ؟ مَنْ يَسْتَغْفِرُنِي فَأَغْفِرَ لَهُ؟».

Улашиш
|
|
Нусха олиш