598-ҳадис

598.1146. Асваддан ривоят қилинади:

«Оиша розияллоҳу анҳодан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тундаги намозлари қандай бўлган?» деб сўрадим. У: «Кечанинг аввалида ухлар, охирида туриб, намоз ўқир, сўнг тўшакларига қайтар эдилар. Муаззин азон айтганда ўринларидан сакраб турар эдилар. Ҳожат бўлса, ғусл қилар, бўлмаса таҳорат қилиб, чиқиб кетар эдилар», деди».

598/1146 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا أنَّهَا سُئِلَتْ عَنْ صَلاةِ رَسُولِ الله صلى الله عليه وسلم بِاللَّيْلِ؟ قَالَتْ: كَانَ يَنَامُ أَوَّلَهُ، وَيَقُومُ آخِرَهُ، فَيُصَلِّي ثُمَّ يَرْجِعُ إِلَى فِرَاشِهِ، فَإِذَا أَذَّنَ الْمُؤَذِّنُ وَثَبَ، فَإِنْ كَانَ بِهِ حَاجَةٌ اغْتَسَلَ، وَإِلَّا تَوَضَّأَ وَخَرَجَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш