602-ҳадис

602.1154. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тунда уйғониб кетиб: «Лаа илааҳа иллаллоҳ ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодир. Алҳамду лиллаҳ ва субҳаналлоҳ ва лаа илааҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ»*, сўнг «Аллоҳуммағфир ли»* деса [ёки дуо қилса] ижобат қилинади. Таҳорат қилса, намози қабул этилади», дедилар».

* Дуонинг маъноси: «Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унинг шериги йўқ. Мулк Унга хос. Ҳамд Унга хос. У ҳар нарсага қодирдир. Барча ҳамду сано Аллоҳникидир. Аллоҳни пок деб ёд этаман. Аллоҳ улуғдир. Куч ҳам, қувват ҳам фақат Аллоҳдан биландир»

* «Аллоҳим, мени мағфират қил».

602/1154 - عَنْ عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ تَعَارَّ مِنَ اللَّيْلِ فَقَالَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، الْحَمْدُ ِللهِ، وَسُبْحَانَ اللهِ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ، ثُمَّ قَالَ: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي، أَوْ دَعَا اسْتُجِيبَ لَهُ، فَإِنْ تَوَضَّأَ قُبِلَتْ صَلَاتُهُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш