604-ҳадис

604.1156, 1157, 1158. Нофеъдан ривоят қилинади:

«Ибн Умар розияллоҳу анҳумо шундай деди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида туш кўрдим. Қўлимда бир парча истабрақ* эмиш. Жаннатнинг қаерини истасам, у ўша ерга учиб бораётган эмиш. Яна туш кўрдим. Иккита (фаришта) ёнимга келиб, мени дўзахга олиб бормоқчи бўлди. Шунда бир фаришта уларга рўпара бўлиб: «Қўрқма! Буни қўйиб юборинглар», деди.

Ҳафса иккала тушимдан бирини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳикоя қилиб берибди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Абдуллоҳ қандай яхши одам! Қанийди тунда ҳам намоз ўқиса», дебдилар».

Шу-шу Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу кечаси намоз ўқийдиган бўлди.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга у (Қадр кечаси) охирги ўн кунликнинг еттинчи кечасида экани ҳақида тушларини ҳикоя қилиб айтаверишди-айтаверишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тушларингиз охирги ўн кунликка мувофиқ келибди, бинобарин, ким уни изламоқчи бўлса, охирги ўн кунликдан изласин», дедилар».

 

* Истабрақ – қалин ипак мато.

 604/1156 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: رَأَيْتُ عَلَى عَهْدِ رَسُولِ الله صلى الله عليه وسلم كَأَنَّ بِيَدِي قِطْعَةَ إِسْتَبْرَقٍ، فَكَأَنِّي لَا أُرِيدُ مَكَانًا مِنَ الْجَنَّةِ إِلَّا طَارَتْ إِلَيْهِ، وَرَأَيْتُ كَأَنَّ اثْنَيْنِ أَتَيَانِي. وذَكَرَ بَاقِيَ الـحَدِيثِ، وَقَدْ تَقَدَّمَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш