610-ҳадис

610.1183. Абдуллоҳ Музаний бундай сўзлаб берди:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шом намозидан олдин намоз ўқинглар», дедилар. Учинчисида одамлар (доимий) суннат қилиб олишини истамаганларидан, «Хоҳлаган киши учун», деб қўйдилар».

Изоҳ: Айрим мазҳабларда шом намозига азон айтилгач, фарз намозидан аввал нафл намоз ўқиш мустаҳаб, бироқ ҳанафий ва моликий мазҳабларида шом намозининг кечикиши эҳтимоли борлиги сабабли макруҳдир. Бу ҳақдаги далиллардан бири – Абу Довуднинг Товусдан ривоят қилган ҳадисида шундай дейилган: «Ибн Умар розияллоҳу анҳудан шом намозидан олдинги икки ракат ҳақида сўралган эди, у: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларда бирор кишининг буни ўқиётганини кўрмадим», деди.

610/1183 - عَنْ عَبْدِ اللهِ الْمُزَنِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «صَلُّوا قَبْلَ صَلَاةِ الْمَغْرِبِ».  قَالَ فِي الثَّالِثَةِ:  «لِمَنْ شَاءَ»، كَرَاهِيَةَ أَنْ يَتَّخِذَهَا النَّاسُ سُنَّةً.

Улашиш
|
|
Нусха олиш