Рўйхатни беркитиш
Мундарижа
Мундарижа
22-КИТОБ
МАККА ВА МАДИНА МАСЖИДИДАГИ НАМОЗНИНГ ФАЗЛИ КИТОБИ
كتاب: الصَّلَاةِ فى مَسْجِدِ مَكَّةَ والـمَدِينَة
(22)
474-BOB

(1) МАККА ВА МАДИНА МАСЖИДИДАГИ НАМОЗНИНГ ФАЗЛИ ҲАҚИДА

(1) بَاب: فَضْلِ الصَّلَاةِ فِي مَسْجِدِ مَكَّةَ وَالْمَدِينَةِ

(474)

611.1189. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Учта масжиддан бошқасига кўч боғлаб борилмайди: Масжидул Ҳаромга, Расул соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларига ва Масжидул Ақсога», дедилар».

611/1189 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «لَا تُشَدُّ الرِّحَالُ إِلَّا إِلَى ثَلَاثَةِ مَسَاجِدَ: الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ، وَمَسْجِدِ الرَّسُولِ صلى الله عليه وسلم وَمَسْجِدِ الْأَقْصَى».

Улашиш
|
|
Нусха олиш

612.1190. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ушбу масжидимдаги намоз ундан бошқалардаги мингта намоздан афзалдир. Масжидул Ҳаром бундан мустасно», дедилар».

612/1190 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «صَلَاةٌ فِي مَسْجِدِي هَذَا خَيْرٌ مِنْ أَلْفِ صَلَاةٍ فِيمَا سِوَاهُ، إِلَّا الْمَسْجِدَ الْحَرَامَ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш
475-BOB

(2) ҚУБО МАСЖИДИ ҲАҚИДА

(2) بَاب: مَسْجِدِ قُبَاءٍ

(475)

613.1191, 1192. Нофеъдан ривоят қилинади:

«Ибн Умар розияллоҳу анҳумо чошгоҳ намозини фақат иккита кунда ўқир эди: Маккага келган куни чошгоҳ вақтида келиб, Байтни тавоф қилар, сўнг Мақомнинг* ортида икки ракат намоз ўқир эди; Қубо масжидига борган куни. У ерга ҳар шанба борар, масжидга кирса, унда намоз ўқимай чиқишни ёқтирмас ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уловда ҳам, пиёда ҳам бориб, уни зиёрат қилишларини айтар эди».

У киши (Ибн Умар) айтар эди: «Мен шерикларим қилаётганларини кўрганимдек қиламан ва ҳеч кимни кечқурун ёки кундузи ўзи хоҳлаган вақтда намоз ўқишдан ман қилмайман, бироқ қуёш чиқишини ҳам, ботишини ҳам қасд қилманглар».

* Мақом деганда Каъбанинг ёнидаги Мақоми Иброҳим ‒ Иброҳим алайҳиссалом турган жой назарда тутилган. У зот бир тош устида туриб, Каъбатуллоҳни қурганлар. Шунда ўша тошга оёқ излари тушиб қолган. Ана шу тош ҳозирда ҳам бор. «Мақоми Иброҳим» – шу тош ва унинг атрофидир.

613/1191 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، أنَّهُ  كَانَ لَا يُصَلِّي مِنَ الضُّحَى إِلَّا فِي يَوْمَيْنِ: يَوْمَ يَقْدَمُ بِـمَكَّةَ، فَإِنَّهُ كَانَ يَقْدَمُهَا ضُحًى، فَيَطُوفُ، ثُمَّ يُصَلِّي رَكْعَتَيْنِ خَلْفَ الْمَقَامِ، وَيَوْمَ يَأْتِي مَسْجِدَ قُبَاءٍ، فَإِنَّهُ كَانَ يَأْتِيهِ كُلَّ سَبْتٍ، فَإِذَا دَخَلَ الْمَسْجِدَ كَرِهَ أَنْ يَخْرُجَ مِنْهُ حَتَّى يُصَلِّيَ فِيهِ. وَكَانَ يُحَدِّثُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ يَزُورُهُ رَاكِبًا وَمَاشِيًا. وَكَانَ يَقُولُ: إِنَّـمَا أَصْنَعُ كَمَا رَأَيْتُ أَصْحَابِي يَصْنَعُونَ، وَلَا أَمْنَعُ أَحَدًا أَنْ يُصَلِّيَ فِي أَيِّ سَاعَةٍ شَاءَ مِنْ لَيْلٍ أَوْ نَهَارٍ، غَيْرَ أَنْ لَا تَتَحَرَّوْا طُلُوعَ الشَّمْسِ وَلَا غُرُوبَهَا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш
476-BOB

(3) (РАВЗАДАГИ) ҚАБР БИЛАН МИНБАР ОРАСИНИНГ ФАЗЛИ ҲАҚИДА

(3) بَاب: فَضْلِ مَا بَيْنَ الْقَبْرِ وَالْمِنْبَرِ

(476)

614.1196. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйим билан минбаримнинг ораси жаннат боғларидан биридир. Минбарим эса ҳовузимнинг устидадир», дедилар».

614/1196 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَا بَيْنَ بَيْتِي وَمِنْبَرِي رَوْضَةٌ مِنْ رِيَاضِ الْجَنَّةِ، وَمِنْبَرِي عَلَى حَوْضِي».

Улашиш
|
|
Нусха олиш