613.1191, 1192. Нофеъдан ривоят қилинади:
«Ибн Умар розияллоҳу анҳумо чошгоҳ намозини фақат иккита кунда ўқир эди: Маккага келган куни чошгоҳ вақтида келиб, Байтни тавоф қилар, сўнг Мақомнинг* ортида икки ракат намоз ўқир эди; Қубо масжидига борган куни. У ерга ҳар шанба борар, масжидга кирса, унда намоз ўқимай чиқишни ёқтирмас ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уловда ҳам, пиёда ҳам бориб, уни зиёрат қилишларини айтар эди».
У киши (Ибн Умар) айтар эди: «Мен шерикларим қилаётганларини кўрганимдек қиламан ва ҳеч кимни кечқурун ёки кундузи ўзи хоҳлаган вақтда намоз ўқишдан ман қилмайман, бироқ қуёш чиқишини ҳам, ботишини ҳам қасд қилманглар».
* Мақом деганда Каъбанинг ёнидаги Мақоми Иброҳим ‒ Иброҳим алайҳиссалом турган жой назарда тутилган. У зот бир тош устида туриб, Каъбатуллоҳни қурганлар. Шунда ўша тошга оёқ излари тушиб қолган. Ана шу тош ҳозирда ҳам бор. «Мақоми Иброҳим» – шу тош ва унинг атрофидир.
613/1191 - عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، أنَّهُ كَانَ لَا يُصَلِّي مِنَ الضُّحَى إِلَّا فِي يَوْمَيْنِ: يَوْمَ يَقْدَمُ بِـمَكَّةَ، فَإِنَّهُ كَانَ يَقْدَمُهَا ضُحًى، فَيَطُوفُ، ثُمَّ يُصَلِّي رَكْعَتَيْنِ خَلْفَ الْمَقَامِ، وَيَوْمَ يَأْتِي مَسْجِدَ قُبَاءٍ، فَإِنَّهُ كَانَ يَأْتِيهِ كُلَّ سَبْتٍ، فَإِذَا دَخَلَ الْمَسْجِدَ كَرِهَ أَنْ يَخْرُجَ مِنْهُ حَتَّى يُصَلِّيَ فِيهِ. وَكَانَ يُحَدِّثُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ يَزُورُهُ رَاكِبًا وَمَاشِيًا. وَكَانَ يَقُولُ: إِنَّـمَا أَصْنَعُ كَمَا رَأَيْتُ أَصْحَابِي يَصْنَعُونَ، وَلَا أَمْنَعُ أَحَدًا أَنْ يُصَلِّيَ فِي أَيِّ سَاعَةٍ شَاءَ مِنْ لَيْلٍ أَوْ نَهَارٍ، غَيْرَ أَنْ لَا تَتَحَرَّوْا طُلُوعَ الشَّمْسِ وَلَا غُرُوبَهَا.