618-ҳадис

618.1211. Азрақ ибн Қайс бундай сўзлаб берди:

«Аҳвозда ҳарурийлар* билан урушаётган эдик. Мен дарё бўйида турган эдим, намоз ўқиётган бир кишига кўзим тушиб қолди. Уловининг жилови қўлида турган эди. Бир пайт улов уни торта бошлади. У эса уловнинг кетидан юриб кета бошлади – Шуъба (ровийлардан бири): «У Абу Барза Асламий эди», дейди. – Шунда хаворижлардан бир киши: «Аллоҳим! Мана бу қарияни жазолагин», дея кетди. Қария намоздан чиққач: «Гапларингизни эшитдим. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан олти ғазотда [ёки етти-саккизта ғазотда] қатнашганман ва у зотнинг (одамларга динни) осонлаштириб беришларини кўрганман. Уловимга қараб туришим унинг ўз қозиғига қайтиб кетиб қолиб, менга машаққат туғдирганидан яхшироқдир», деди».

* Ҳарурия – хаворижларнинг номларидан бири. Хаворижлар Куфа яқинидаги Ҳаруро деган жойда тўпланиб, ҳазрати Алий розияллоҳу анҳуга қарши тил бириктирганлари сабабли шундай номланиб қолишган.

618/1211 - عَنْ أَبِي بَرْزَةَ الْأَسْلَمِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ، صَلَّى يَوْمًا فِي غَزْوَة ٍوَلِجَامُ دَابَّتِهِ بِيَدِهِ، فَجَعَلَتِ الدَّابَّةُ تُنَازِعُهُ، وَجَعَلَ يَتْبَعُهَا؛فَقِيلَ لَهُ فِي ذَلِكَ، فَقَالَ: إِنِّي غَزَوْتُ مَعَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم سِتَّ غَزَوَاتٍ، أَوْ سَبْعَ غَزَوَاتٍ، أو ثَـمَانَ، وَشَهِدْتُ تَيْسِيرَهُ، وَإِنِّي أَنْ كُنْتُ أَنْ أُرَاجِعَ مَعَ دَابَّتِي، أَحَبُّ إِلَيَّ مِنْ أَنْ أَدَعَهَا تَرْجِعُ إِلَى مَأْلَفِهَا فَيَشُقَّ عَلَيَّ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш