619.1212. Оиша розияллоҳу анҳо айтади:
«Қуёш тутилди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (намозга) туриб, узун сура қироат қилдилар. Кейин рукуъ қилиб, (уни ҳам) узун қилдилар. Кейин бошларини кўтардилар. Кейин бошқа сурани бошладилар. Кейин рукуъ қилдилар, уни адо қилиб бўлгач, сажда қилдилар. Иккинчи ракатда ҳам шундай қилдилар. Сўнг: «У иккиси (қуёш ва ой) Аллоҳнинг оят-аломатларидан иккитасидир. Қачон буни (тутилишни) кўрсангиз, у сиздан аригунга қадар намоз ўқинг. Дарҳақиқат, шу турган жойимда менга ваъда қилинган ҳамма нарсани кўрдим. Ҳаттоки, олдинламоқчи бўлганимни кўрган пайтингизда жаннатдан бир бош (узум) олмоқчи бўлган эдим. Орқага тисарилганимни кўрган пайтингизда эса жаҳаннам ўз-ўзини парчалаётганини кўрган эдим. Унда Амр ибн Луҳайни ҳам кўрдим. У «соиба»ни* жорий қилган кишидир», дедилар».
* «Соиба» луғатда «қўйиб юборилган» деган маънони англатади. Жоҳилият даврининг бузуқ одатларидан бири шу эдики, бир киши сафардан келгани, касалдан тузалгани ёки шу каби бирор сабаб билан бир туяни олиҳалар учун назр қилар эди. Кейин уни миниш, ишлатиш мумкин бўлмай қолар, сувдан, ўт-ўландан тўсилмас эди. Ана шундай туя «соиба» дейилар эди.
619/1212 – عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا، ذَكَرَتْ حَدِيثُ الـخُسُوفِ، وَقَالَ فِي هَذِهِ الرِّوَايَةِ بَعْدَ قَوْلِهِ صلى الله عليه وسلم: وَلَقَدْ رَأَيْتُ النَّارَ يَحْطِمُ بَعْضُهَا بَعْضًا، وَرَأَيْتُ فِيهَا عَمْرَو بْنَ لُحَيٍّ، وَهْوَ الَّذِي سَيَّبَ السَّوَائِبَ».