620-ҳадис

620.1217. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени ўзларининг бир юмушлари учун юбордилар. Мен йўлга тушдим. Кейин уни битириб, қайтдим ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, салом бердим. У зот менга алик олмадилар. Шунда қалбимга шундай бир нарса тушдики, уни фақат Аллоҳ билади. Ичимда: «Эҳтимол, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечикканим учун мендан аччиқлангандирлар», деб, у зотга яна салом бердим. Яна алик олмадилар. Қалбимга аввалгидан ҳам қаттиқроқ нарса тушди. Кейин у зотга яна салом берган эдим, менга алик олдилар ва: «Сенга алик олишдан намоз ўқиётганим тўсди, холос», дедилар. У зот уловлари устида қибладан бошқа томонга юзланиб турган эдилар».

620/1217 - عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: بَعَثَنِي رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم فِي حَاجَةٍ، لَهُ فَانْطَلَقْتُ، ثُمَّ رَجَعْتُ وَقَدْ قَضَيْتُهَا، فَأَتَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم، فَسَلَّمْتُ عَلَيْهِ، فَلَمْ يَرُدَّ عَلَيَّ، فَوَقَعَ فِي قَلْبِي مَا اللهُ أَعْلَمُ بِهِ، فَقُلْتُ فِي نَفْسِي: لَعَلَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم وَجَدَ عَلَيَّ أَنِّي أَبْطَأْتُ. ثُمَّ سَلَّمْتُ عَلَيْهِ فَلَمْ يَرُدَّ عَلَيَّ، فَوَقَعَ فِي قَلْبِي أَشَدُّ مِنَ الْمَرَّةِ الْأُولَى، ثُمَّ سَلَّمْتُ عَلَيْهِ فَرَدَّ عَلَيَّ، فَقَالَ: «إِنـَّمَا مَنَعَنِي أَنْ أَرُدَّ عَلَيْكَ أَنِّي كُنْتُ أُصَلِّي».

Улашиш
|
|
Нусха олиш