627-ҳадис

627.1243. Хорижа ибн Зайд ибн Собит айтади:

«Умму Ало – у ансорлардан бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилган аёл эди – шундай хабар қилади: «Муҳожирлар қуръа асосида тақсимланди. Бизга Усмон ибн Мазъун тушди. Биз уни уйимизга туширдик. Кейин у вафотига сабаб бўлган хасталикка чалинди. Вафот этиб, ювилиб, ўз кийимларига кафанлангач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб келдилар. Мен: «Сенга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин, эй Абу Соиб! Сенга гувоҳлигим шуки, дарҳақиқат, Аллоҳ сени икром қилгандир», дедим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ уни икром қилганини сен қаердан биласан?» дедилар. Мен: «Отам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули, бўлмаса Аллоҳ кимни икром қилади?» дедим. Шунда у зот: «Дарҳақиқат, унга ўлим* келди. Аллоҳга қасамки, мен унга яхшилик(бўлиши)ни умид қиламан. Аллоҳга қасамки, мен Аллоҳнинг Расули бўла туриб, ўзимга нима қилинишини билмайман», дедилар. Аллоҳга қасамки, ўшандан буён ҳеч қачон бирор кишини поклаб мақтамайман».

Бошқа бир ривоятда: «...мен Аллоҳнинг Расули бўла туриб, унга нима қилинишини билмайман», деганлар.

* Биз «ўлим» деб таржима қилган сўз матнда «яқийн» деб келган. Яқийн – тўла ишонч; бўлиши аниқ, шак-шубҳасиз ҳолат маъносини англатиб, бу ерда ўлим назарда тутилган.

627/1243 - عَنْ أُمِّ الْعَلَاءِ رَضِيَ الله عَنْهَا - امْرَأَةً مِنَ الْأَنْصَارِ بَايَعَتِ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم – قَالَتْ: أَنَّهُ اقْتُسِمَ الْمُهَاجِرُونَ قُرْعَةً، فَطَارَ لَنَا عُثْمَانُ بْنُ مَظْعُونٍ، فَأَنْزَلْنَاهُ فِي أَبْيَاتِنَا، فَوَجِعَ وَجَعَهُ الَّذِي تُوُفِّيَ فِيهِ، فَلَمَّا تُوُفِّيَ وَغُسِّلَ وَكُفِّنَ فِي أَثْوَابِهِ، دَخَلَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَقُلْتُ: رَحْمَةُ اللهِ عَلَيْكَ أَبَا السَّائِبِ، فَشَهَادَتِي عَلَيْكَ: لَقَدْ أَكْرَمَكَ اللهُ. فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «وَمَا يُدْرِيكِ أَنَّ اللهَ أَكْرَمَهُ؟» فَقُلْتُ: بِأَبِي أَنْتَ يَا رَسُولَ اللهِ، فَمَنْ يُكْرِمُهُ اللهُ؟ فَقَالَ: «أَمَّا هُوَ فَقَدْ جَاءَهُ الْيَقِينُ، وَاللهِ إِنِّي لَأَرْجُو لَهُ الْخَيْرَ، وَاللهِ مَا أَدْرِي، وَأَنَا رَسُولُ اللهِ، مَا يُفْعَلُ بِي». قَالَتْ: فَوَاللهِ لَا أُزَكِّي أَحَدًا بَعْدَهُ أَبَدًا.

Улашиш
|
|
Нусха олиш