628-ҳадис

628.1244. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо айтади:

«Отам қатл қилингач, юзидан матони очиб, йиғлай бошладим. Мени бундан қайтаришар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эса мени қайтармас эдилар. Аммам Фотима ҳам йиғлай бошлади. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йиғлайсанми, йиғламайсанми, уни кўтаргунларингизча фаришталар унга қанотлари ила соя солиб туришди», дедилар».

628/1244 - عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: لَمَّا قُتِلَ أَبِي جَعَلْتُ أَكْشِفُ الثَّوْبَ عَنْ وَجْهِهِ، أَبْكِي وَيَنْهَوْنِي عَنْهُ، وَالنَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم لَا يَنْهَانِي، فَجَعَلَتْ عَمَّتِي فَاطِمَةُ تَبْكِي، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «تَبْكِينَ أَوْ لَا تَبْكِينَ، مَا زَالَتِ الْمَلَائِكَةُ تُظِلُّهُ بِأَجْنِحَتِهَا حَتَّى رَفَعْتُمُوهُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш