630-ҳадис

630.1246. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Байроқни Зайд олди, у ўлдирилди. Кейин уни Жаъфар олди, у ҳам ўлдирилди. Кейин уни Абдуллоҳ ибн Равоҳа олди, у ҳам ўлдирилди – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки кўзлари ёш қуярди. – Сўнгра уни амир бўлмаса ҳам Холид ибн Валид олди. Унга фатҳ насиб бўлди».

630/1246 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «أَخَذَ الرَّايَةَ زَيْدٌ فَأُصِيبَ، ثُمَّ أَخَذَهَا جَعْفَرٌ فَأُصِيبَ، ثُمَّ أَخَذَهَا عَبْدُ اللهِ بْنُ رَوَاحَةَ فَأُصِيبَ - وَإِنَّ عَيْنَيْ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم لَتَذْرِفَانِ - ثُمَّ أَخَذَهَا خَالِدُ بْنُ الْوَلِيدِ مِنْ غَيْرِ إِمْرَةٍ فَفُتِحَ لَهُ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш