632.1253. Умму Атийя Ансория розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари вафот этганда бизнинг ҳузуримизга кириб, «Уни сув ва сидр билан уч ё беш марта, лозим топсангиз, ундан-да кўп ювинглар. Охиргисида кофур* [ёки кофур аралашган бирон нарса] қўшинглар. Фориғ бўлганингизда менга маълум қилинглар», дедилар. Фориғ бўлганимизда у зотни чақирдик. У зот бизга изорларини бериб: «Уни (олдин) мана бунга ўранглар», дедилар».
* Кофур – мусулмон ўлкаларида кенг ишлатиладиган хушбўй модда бўлиб, уни сувга қўшиб маййитни ювишга ишлатилади. Бунда жасад тез қотади ва тез айнимайди, хушбўйлигида эса инсон ва фаришталарнинг икроми бор.
632/1253 - عَنْ أُمِّ عَطِيَّةَ الْأَنْصَارِيَّةِ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: دَخَلَ عَلَيْنَا رَسُولُ الله صلى الله عليه وسلم حِينَ تُوُفِّيَتِ ابْنَتُهُ، فَقَالَ: «اغْسِلْنَهَا ثَلَاثًا، أَوْ خَمْسًا، أَوْ أَكْثَرَ مَنْ ذَلِكَ إِنْ رَأَيْتُنَّ ذَلِكَ، بـِمَاءٍ وَسِدْرٍ، وَاجْعَلْنَ فِي الْآخِرَةِ كَافُورًا، أَوْ شَيْئًا مِنْ كَافُورٍ، فَإِذَا فَرَغْتُنَّ فَآذِنَّنِي». فَلَمَّا فَرَغْنَا آذَنَّاهُ، فَأَعْطَانَا حِقْوَهُ، وَقَالَ: «أَشْعِرْنَهَا إِيَّاهُ». تَعْنِي: إِزَارَهُ.