636.1270. Жобир розияллоҳу анҳу айтади:
«Абдуллоҳ ибн Убай дафн қилингач, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, уни чиқартирдилар ва унга тупукларидан туфлаб, кўйлакларини кийдириб қўйдилар».
Изоҳ: Ушбу ҳадис бир қараганда олдинги ҳадиснинг маъносига зид келади. Чунки олдинги ривоятда кўйлакни маййитнинг ўғли сўрагани, кейингисида эса маййитни қабрдан чиқариб, унга кўйлак кийдирилгани айтилган. Бу икки ҳадиснинг маъносини бирлаштириш учун турли эҳтимоллар айтилган. Жумладан, кўйлак қайсидир сабабга кўра маййитга кийдирилмай қолиб кетган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ваъдани адо этиш ҳамда маййитнинг ўғлининг илтимосини бажариш учун мазкур тасарруфни қилганлар ёки юқоридаги ҳадисда кўйлакни берганлари умумий маънода айтилган бўлиб, кейингисида эса қачон берганлари баён қилинган. Баъзи уламоларнинг фикрича, бунда маййит қабрга қўйилган бўлса-да, ҳали кўмилмаган эди.
636/1270 - عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: أَتَى النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم عَبْدَ اللهِ بْنَ أُبَيٍّ بَعْدَ مَا دُفِنَ، فَأَخْرَجَهُ، فَنَفَثَ فِيهِ مِنْ رِيقِهِ، وَأَلْبَسَهُ قَمِيصَهُ.