637.1276. Хаббоб розияллоҳу анҳу сўзлаб берди:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Аллоҳнинг розилигини излаб ҳижрат қилдик. Ажримиз Аллоҳнинг зиммасида бўлди. Бас, орамизда ўз ажридан бирон нарсани емай ўлганлар ҳам бўлди, улардан бири Мусъаб ибн Умайрдир. Кимнингдир эса меваси пишиб етилди ва у уни териб олмоқда. У (Мусъаб) Уҳуд куни қатл қилинди. Уни кафанлаш учун битта чакмондан бошқа нарса топа олмадик. У билан бошини ёпсак, оёғи чиқиб қолди, оёғини ёпсак, боши чиқиб қолди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни унинг бошини ёпишга ва оёғига изхир* қўйишга буюрдилар».
* Изхир – хушбўй ўсимлик тури.
637/1276 - عَنْ خَبَّابٌ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: هَاجَرْنَا مَعَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم نَلْتَمِسُ وَجْهَ اللهِ، فَوَقَعَ أَجْرُنَا عَلَى اللهِ، فَمِنَّا مَنْ مَاتَ لَمْ يَأْكُلْ مِنْ أَجْرِهِ شَيْئًا مِنْهُمْ مُصْعَبُ بْنُ عُمَيْرٍ، وَمِنَّا مَنْ أَيْنَعَتْ لَهُ ثَـمَرَتُهُ فَهُوَ يَهْدِبُهَا، قُتِلَ يَوْمَ أُحُدٍ، فَلَمْ نَجِدْ مَا نُكَفِّنُهُ إِلَّا بُرْدَةً، إِذَا غَطَّيْنَا بِهَا رَأْسَهُ خَرَجَتْ رِجْلَاهُ، وَإِذَا غَطَّيْنَا رِجْلَيْهِ خَرَجَ رَأْسُهُ، فَأَمَرَنَا النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم أَنْ نُغَطِّيَ رَأْسَهُ، وَأَنْ نَجْعَلَ عَلَى رِجْلَيْهِ مِنَ الْإِذْخِرِ.