640-ҳадис

640.1280. Зайнаб бинт Абу Саламадан ривоят қилинади:

«Шомдан Абу Суфён розияллоҳу анҳунинг ўлими хабари келганда, учинчи куни Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо сариқ хушбўйлик келтиришни сўраб, уни ёноқлари ва билакларига суртди ва шундай деди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл учун бирор маййитга уч кундан ортиқ аза тутиши ҳалол бўлмайди. Эри бундан мустасно, чунки унга тўрт ою ўн кун аза тутади», деганларини эшитмаганимда, менинг бунга ҳожатим йўқ эди».

640/1280- عَنْ أُمُّ حَبِيبَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا زَوْجِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَتْ: سـَمِعْتُ رَسُولَ الله صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «لَا يَحِلُّ لِامْرَأَةٍ تُؤْمِنُ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ، تُحِدُّ عَلَى مَيِّتٍ فَوْقَ ثَلَاثٍ، إِلَّا عَلَى زَوْج أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا».

Улашиш
|
|
Нусха олиш