641-ҳадис

641.1283. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қабр олдида йиғлаётган бир аёлнинг ёнидан ўтиб қолиб: «Аллоҳга тақво қил ва сабр эт», дедилар. Аёл у зотни танимай: «Бор, мендан нари тур! Менинг мусибатим сенга етмаган-да!» деди. Шунда унга: «Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам-ку!» дейилди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эшиклари олдига келди, бироқ у зотнинг ҳузурларида эшик оғаларини топмади. Сўнг: «Мен сизни танимабман», деди. Шунда у зот: «Албатта, сабр биринчи зарбададир», дедилар».

641/1283 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: مَرَّ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم بِامْرَأَةٍ تَبْكِي عِنْدَ قَبْرٍ، فَقَالَ: «اتَّقِي اللهَ وَاصْبِرِي». قَالَتْ: إِلَيْكَ عَنِّي، فَإِنَّكَ لَمْ تُصَبْ بِـمُصِيبَتِي، وَلَمْ تَعْرِفْهُ، فَقِيلَ لَهَا: إِنَّهُ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم، فَأَتَتْ بَابَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَلَمْ تَجِدْ عِنْدَهُ بَوَّابِينَ، فَقَالَتْ: لَمْ أَعْرِفْكَ، فَقَالَ: «إِنّـَمَا الصَّبْرُ عِنْدَ الصَّدْمَةِ الْأُولَى».

Улашиш
|
|
Нусха олиш