646-ҳадис

646.1291. Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, менга нисбатан ёлғон тўқиш бошқа бирор кишига ёлғон тўқиш каби эмас. Ким менга нисбатан қасддан ёлғон тўқиса, жойини дўзахдан олаверсин», деяётганларини эшитдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яна «Кимга айтиб йиғланса, унга айтиб йиғлангани туфайли азобланади», деяётганларини ҳам эшитдим».

646/1291 - عَنِ الْمُغِيرَةِ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: سَـمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «إِنَّ كَذِبًا عَلَيَّ لَيْسَ كَكَذِبٍ عَلَى أَحَدٍ، مَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ». سـَمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «مَنْ نِيحَ عَلَيْهِ يُعَذَّبُ بِـمَا نِيحَ عَلَيْهِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш