648-ҳадис

648.1295. Омир ибн Саъд ибн Абу Ваққос ўз отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Видолашув ҳажи йили касалим кучайганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўргани келиб турардилар. «Дардим роса авжига минди. Ўзим бадавлат одамман. Биргина қизимдан бошқа меросхўрим йўқ. Молимнинг учдан иккисини садақа қилайми?» дедим. У зот: «Йўқ», дедилар. «Ярминими?» дедим. «Йўқ», дедилар. Кейин: «Учдан бири (етади). Учдан бири ҳам катта нарса [ёки кўп], чунки меросхўрларингни беҳожат ҳолда қолдиришинг уларни одамлардан тиланадиган камбағал қилиб қолдиришингдан яхшидир. Аллоҳнинг розилигини истаб қилган нафақанг борки, унга албатта ажр оласан, ҳатто аёлингнинг оғзига солиб қўйган нарсанг учун ҳам», дедилар. Шунда мен: «Эй Аллоҳнинг Расули! Дўстларимдан қолиб кетаманми?» дедим. У зот: «Сен қолиб, бирон солиҳ амал қилсанг, у туфайли даражанг ва мартабанг албатта ортади. Шояд, ортда қолсанг-да, кейин сендан бир қанча одамлар манфаат олса, бошқалар (душманлар) эса сен сабабли зарар тортса. Аллоҳим, асҳобларимнинг ҳижратини давомли қил ва уларни ортларига қайтариб юборма! Лекин бечора Саъд ибн Хавла...» дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Маккада вафот этгани учун ачинаётган эдилар».

648/1295 - عَنْ سَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَعُودُنِي عَامَ حَجَّةِ الْوَدَاعِ مِنْ وَجَعٍ اشْتَدَّ بِي، فَقُلْتُ: إِنِّي قَدْ بَلَغَ بِي مِنَ الْوَجَعِ، وَأَنَا ذُو مَالٍ، وَلَا يَرِثُنِي إِلَّا ابْنَةٌ، أَفَأَتَصَدَّقُ بِثُلُثَيْ مَالِي؟ قَالَ: «لَا». فَقُلْتُ: بِالشَّطْرِ؟ فَقَالَ: «لَا». ثُمَّ قَالَ: «الثُّلُثُ وَالثُّلْثُ كَبِيرٌ، أَوْ كَثِيرٌ، إِنَّكَ أَنْ تَذَرَ وَرَثَتَكَ أَغْنِيَاءَ خَيْرٌ مِنْ أَنْ تَذَرَهُمْ عَالَةً يَتَكَفَّفُونَ النَّاسَ، وَإِنَّكَ لَنْ تُنْفِقَ نَفَقَةً تَبْتَغِي بِهَا وَجْهَ اللهِ إِلَّا أُجِرْتَ بِهَا، حَتَّى مَا تَجْعَلُ فِي فِي امْرَأَتِكَ». فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، أُخَلَّفُ بَعْدَ أَصْحَابِي؟ قَالَ: «إِنَّكَ لَنْ تُخَلَّفَ فَتَعْمَلَ عَمَلًا صَالِحًا إِلَّا ازْدَدْتَ بِهِ دَرَجَةً وَرِفْعَةً، ثُمَّ لَعَلَّكَ أَنْ تُخَلَّفَ حَتَّى يَنْتَفِعَ بِكَ أَقْوَامٌ، وَيُضَرَّ بِكَ آخَرُونَ، اللَّهُمَّ أَمْضِ لِأَصْحَابِي هِجْرَتَهُمْ وَلَا تَرُدَّهُمْ عَلَى أَعْقَابِهِمْ، لَكِنِ الْبَائِسُ سَعْدُ ابْنُ خَوْلَةَ»، يَرْثِي لَهُ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم أَنْ مَاتَ بـِمَكَّةَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш