649-ҳадис

649.1296. Абу Бурда ибн Абу Мусо розияллоҳу анҳу бундай сўзлаб берди:

«Абу Мусо қаттиқ бетоб бўлиб, ҳушидан кетди. Боши эса аҳлидан бир аёлнинг қучоғида эди. Унга (ўша аёлга) бирон нарса дея олмади. Ҳушига келгач: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орани очиқ қилган киши билан мен ҳам орани очиқ қилганман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бақириб йиғловчи, сочини қириб ташловчи ва кийимини йиртувчи аёллар билан орани очиқ қилганлар», деди».

649/1296 - عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ الله عَنْهُ أنَّهُ وَجِعَ وَجَعًا، فَغُشِيَ عَلَيْهِ، وَرَأْسُهُ فِي حَجْرِ امْرَأَةٍ مِنْ أَهْلِهِ فَبَكَتْ، فَلَمْ يَسْتَطِعْ أَنْ يَرُدَّ عَلَيْهَا شَيْئًا، فَلَمَّا أَفَاقَ قَالَ: أَنَا بَرِيءٌ مِـمَّنْ بَرِئَ مِنْهُ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم، إِنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم بَرِئَ مِنَ الصَّالِقَةِ، وَالْحَالِقَةِ، وَالشَّاقَّةِ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш