650-ҳадис

650.1299. Оиша розияллоҳу анҳо айтади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга Ибн Ҳориса, Жаъфар ва Ибн Равоҳанинг қатл этилгани хабари етиб келганида маҳзунликлари намоён ҳолда ўтириб қолдилар. Мен эшик тирқишидан – ёриғидан – қараб турардим. У зотнинг олдиларига бир киши келиб: «Жаъфарнинг аёллари...» деб, уларнинг йиғлаётганини айтди. Шунда у зот унга аёлларни бундан қайтаришни буюрдилар. У кетди. Кейин иккинчи марта келиб, улар унга бўйсунмаганларини айтди. У зот яна: «Уларни қайтар», дедилар. У учинчи марта келиб: «Аллоҳга қасамки, улар биздан устун келишди, эй Аллоҳнинг Расули!» деди. У зот: «Оғизларига тупроқ соч!» дедилар. Мен: «Аллоҳ бурнингни ерга ишқаласин! На Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга буюрган нарсани бажардинг, на Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга машаққат туғдиришни тарк этдинг туғдиришингни қўймадинг», дедим».

650/1299 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: لَمَّا جَاءَ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم قَتْلُ ابْنِ حَارِثَةَ وَجَعْفَرٍ وَابْنِ رَوَاحَةَ، جَلَسَ يُعْرَفُ فِيهِ الْحُزْنُ، وَأَنَا أَنْظُرُ مِنْ صَائِرِ الْبَابِ - شَقِّ الْبَابِ - فَأَتَاهُ رَجُلٌ فَقَالَ: إِنَّ نِسَاءَ جَعْفَرٍ، وَذَكَرَ بُكَاءَهُنَّ، فَأَمَرَهُ أَنْ يَنْهَاهُنَّ، فَذَهَبَ، ثُمَّ أَتَاهُ الثَّانِيَةَ: لَمْ يُطِعْنَهُ، فَقَالَ: «انْهَهُنَّ». فَأَتَاهُ الثَّالِثَةَ، قَالَ: وَاللهِ غَلَبْنَنَا يَا رَسُولَ اللهِ، فَزَعَمَتْ أَنَّهُ قَالَ: «فَاحْثُ فِي أَفْوَاهِهِنَّ التُّرَابَ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш