652-ҳадис

652.1303. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга темирчи Абу Сайфнинг олдига кирдик. У Иброҳимнинг – унга Аллоҳнинг саломи бўлсин – сут отаси* эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳимни олиб, ўпдилар ва ҳидладилар. Кейинроқ унинг олдига яна кирдик. Иброҳим жон таслим қилаётган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзлари ёш тўка бошлади. Шунда Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу у зотга: «Сиз ҳам-а, эй Аллоҳнинг Расули?!» деди. У зот: «Эй Ибн Авф, бу раҳматдир», дедилар. Сўнг кетидан яна йиғлаб: «Албатта, кўз ёш тўкади, қалб маҳзун бўлади, аммо Роббимиз рози бўладигандан бошқани айтмаймиз. Албатта, биз сенинг фироқингдан жуда маҳзунмиз, эй Иброҳим», дедилар».

* «Сут ота» деб боланинг асл отаси бўлмай, уни эмизишга ёлланган аёлнинг эрига айтилади. Сут ота ҳам ота ҳукмида бўлади, чунки ҳадисларга кўра насаб билан собит бўлган нарса эмизиш билан собит бўлади.

652/1303 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: دَخَلْنَا مَعَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم عَلَى أَبِي سَيْفٍ الْقَيْنِ، وَكَانَ ظِئْرًا لِإِبْرَاهِيمَ عَلَيْهِ السَّلَام، فَأَخَذَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم إِبْرَاهِيمَ فَقَبَّلَهُ وَشـَمَّهُ، ثُمَّ دَخَلْنَا عَلَيْهِ بَعْدَ ذَلِكَ، وَإِبْرَاهِيمُ يَجُودُ بِنَفْسِهِ، فَجَعَلَتْ عَيْنَا رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم تَذْرِفَانِ، فَقَالَ لَهُ عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ عَوْفٍ رَضِيَ الله عَنْهُ: وَأَنْتَ يَا رَسُولَ اللهِ؟ فَقَالَ: «يَا ابْنَ عَوْفٍ، إِنَّهَا رَحْمَةٌ». ثُمَّ أَتْبَعَهَا بِأُخْرَى، فَقَالَ صلى الله عليه وسلم: «إِنَّ الْعَيْنَ تَدْمَعُ، وَالْقَلْبَ يَحْزَنُ، وَلَا نَقُولُ إِلَّا مَا يَرْضَى رَبُّنَا، وَإِنَّا بِفِرَاقِكَ يَا إِبْرَاهِيمُ لَمَحْزُونُونَ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш