653.1304. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу бетоб бўлиб қолди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдурраҳмон ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос ва Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳум билан уни кўргани келдилар. Унинг олдига кирганларида, уни ўз аҳлининг қуршовида кўрдилар. У зот: «Қазо қилдими?» дедилар. «Йўқ, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғладилар. У зотнинг йиғлаганларини кўриб, одамлар ҳам йиғлашди. Шунда у зот дедилар: «Эшитиб қўйинглар, албатта, Аллоҳ кўз ёши ва қалб маҳзунлиги билан азобламайди, лекин мана бу билан азоблайди ёки раҳм қилади – деб тилларига ишора қилдилар. – Албатта, маййит ўз аҳлининг унга йиғлагани учун азобланади».
Умар розияллоҳу анҳу бунинг учун (яъни маййитга йиғланганда) асо билан урар, тош отар ва тупроқ сочар эди.
653/1304 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: اشْتَكَى سَعْدُ بْنُ عُبَادَةَ شَكْوَى لَهُ، فَأَتَاهُ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَعُودُهُ مَعَ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ عَوْفٍ، وَسَعْدِ بْنِ أَبِي وَقَّاصٍ، وَعَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ، رَضِيَ الله عَنْهُمْ، فَلَمَّا دَخَلَ عَلَيْهِ، فَوَجَدَهُ فِي غَاشِيَةِ أَهْلِهِ، فَقَالَ: «قَدْ قَضَى». قَالُوا: لَا يَا رَسُولَ اللهِ، فَبَكَى النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم فَلَمَّا رَأَى الْقَوْمُ بُكَاءَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم بَكَوْا، فَقَالَ: «أَلَا تَسْمَعُونَ، إِنَّ اللهَ لَا يُعَذِّبُ بِدَمْعِ الْعَيْنِ، وَلَا بِحُزْنِ الْقَلْبِ، وَلَكِنْ يُعَذِّبُ بِـهَذَا - وَأَشَارَ إِلَى لِسَانِهِ - أَوْ يَرْحَمُ، وَإِنَّ الْمَيِّتَ يُعَذَّبُ بِبُكَاءِ أَهْلِهِ عَلَيْهِ».