655.1308. Омир ибн Рабиъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз жанозани кўрса, у билан бирга юраётган бўлмаса, ундан ўтиб кетгунича [ёки у ўтиб кетгунича] ёки у ўтиб кетмай, ерга қўйилгунича тик турсин», дедилар».
655/1308 - عَنْ عَامِرِ بْنِ رَبِيعَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا رَأَى أَحَدُكُمْ جَنَازَةً، فَإِنْ لَمْ يَكُنْ مَاشِيًا مَعَهَا فَلْيَقُمْ حَتَّى يُخَلِّفَهَا، أَوْ تُخَلِّفَهُ، أَوْ تُوضَعَ مِنْ قَبْلِ أَنْ تُخَلِّفَهُ».