656-ҳадис

 656.1309. Саъид Мақбурий отасидан ривоят қилади:

«Жанозада эдик. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Марвоннинг қўлидан тутди, икковлари у (тобут) ерга қўйилишидан олдин ўтиришди. Абу Саъид розияллоҳу анҳу келиб, Марвоннинг қўлидан тутди-да: «Тур! Аниқки, манави (яъни Абу Ҳурайра) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни бундан қайтарганларини билади», деди. Шунда Абу Ҳурайра: «У рост айтди», деди».

656/1309 - عَنْ أبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ: أنَّهُ أخَذَ بِيَدِ مَرْوَانَ وَهُمَا فِي جَنَازَةٍ، فَجَلَسَا قَبْلَ أَنْ تُوضَعَ، فَجَاءَ أَبُو سَعِيدٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، فَأَخَذَ بِيَدِ مَرْوَانَ فَقَالَ: قُمْ، فَوَاللهِ لَقَدْ عَلِمَ هَذَا أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم نَهَانَا عَنْ ذَلِكَ، فَقَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ: صَدَقَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш