660-ҳадис

660.1323, 1324. Нофеъ айтади:

«Ибн Умар розияллоҳу анҳумога Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг «Ким жанозага қатнашса, унга бир қийрот бор», деяётгани айтилди. У киши: «Абу Ҳурайра кўпайтириб юборибди», деди».

Оиша розияллоҳу анҳо Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуни тасдиқлаб, «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деяётганларини эшитганман», деди.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо: «Кўплаб қийротларни қўлдан бой берибмиз-ку», деди.

«Фарротту» – «Аллоҳнинг амрини зое қилдим», дегани.

Изоҳ: Бу ерда муаллиф «биз қўлдан бой бериш» деб ўгирган «фарротто» сўзини Қуръони Каримдаги  Зумар сурасининг 56-оятидаги калима билан изоҳламоқда.

660/1323 - عَنْ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا، أَنَّهُ قِيلَ لَهُ إنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ  يَقُولُ: مَنْ تَبِعَ جَنَازَةً فَلَهُ قِيرَاطٌ. فَقَالَ: أَكْثَرَ أَبُو هُرَيْرَةَ عَلَيْنَا، فَصَدَّقَتْ عَائِشَةَ رَضِيَ الله عَنْهَا أَبَا هُرَيْرَةَ، وَقَالَتْ: سَـمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُهُ. فَقَالَ ابْنُ عُمَرَ: لَقَدْ فَرَّطْنَا فِي قَرَارِيطَ كَثِيرَةٍ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш