663.1335. Талҳа ибн Абдуллоҳ ибн Авфдан ривоят қилинади:
«Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг орқасида жаноза намози ўқидим. У киши «Фотиҳатул китоб»ни ўқиб: «Унинг суннат эканини билиб қўйишсин!» деди».
Изоҳ: Ҳанафий мазҳабида жанозада махсус жаноза дуоси ўқилса-да, Фотиҳа сурасини ўқиш ҳам жоиз. Фақат қироат ниятида эмас, дуо ниятида ўқилади. Бу масала Имом Қудурийнинг «Тажрид» китобида ва бошқа фиқҳий манбаларда ҳам келган. Имом Таҳовий саҳобаларнинг жанозада Фотиҳа сурасини ўқиганларини дуо сифатида бўлиши мумкин, деб изоҳлайди («Файзул-Борий», «Бадрус-Сорий»).
663/1335 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أنَّهُ صَلَّى عَلَى جَنَازَةٍ، فَقَرَأَ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ، قَالَ: لِيَعْلَمُوا أَنَّهَا سُنَّةٌ.