664-ҳадис

664.1338. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Банда қабрига қўйилиб, соҳиблари ортларига ўгирилиб кетишар экан, уларнинг шиппакларининг товушини эшитиб турганида, олдига икки фаришта келиб, уни ўтирғизиб: «Бу одам – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – ҳақида нима дер эдинг?» дейишади. У: «Гувоҳлик бераманки, у Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир», дейди. Шунда: «Дўзахдаги ўрнингга қара, Аллоҳ сенга унинг бадалига жаннатдан бир ўрин берди», дейилади. У иккаласини ҳам кўради. Кофир [ёки мунофиқ] эса: «Билмайман, одамлар айтганини айтар эдим», дейди. Шунда: «Билмадинг ҳам, эргашмадинг ҳам», дейилади. Сўнг темир гурзи билан икки қулоғининг орасига бир урилади. У шундай қичқирадики, инсу жиндан бошқа яқин-атрофидаги ҳамма эшитади».

664/1338 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «الْعَبْدُ إِذَا وُضِعَ فِي قَبْرِهِ وَتُوُلِّيَ وَذَهَبَ أَصْحَابُهُ، حَتَّى إِنَّهُ لَيَسْمَعُ قَرْعَ نِعَالِهِمْ، أَتَاهُ مَلَكَانِ فَأَقْعَدَاهُ، فَيَقُولَانِ لَهُ: مَا كُنْتَ تَقُولُ فِي هَذَا الرَّجُلِ؟ مـُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم فَيَقُولُ: أَشْهَدُ أَنَّهُ عَبْدُ اللهِ وَرَسُولُهُ، فَيُقَالُ: انْظُرْ إِلَى مَقْعَدِكَ مِنَ النَّارِ، أَبْدَلَكَ اللهُ بِهِ مَقْعَدًا مِنَ الْجَنَّةِ. قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم فَيَرَاهُمَا جَمِيعًا، وَأَمَّا الْكَافِرُ، أَوِ الْمُنَافِقُ فَيَقُولُ: لَا أَدْرِي، كُنْتُ أَقُولُ مَا يَقُولُ النَّاسُ. فَيُقَالُ: لَا دَرَيْتَ وَلَا تَلَيْتَ، ثُمَّ يُضْرَبُ بـِمِطْرَقَةٍ مِنْ حَدِيدٍ ضَرْبَةً بَيْنَ أُذُنَيْهِ، فَيَصِيحُ صَيْحَةً يَسْمَعُهَا مَنْ يَلِيهِ إِلَّا الثَّقَلَيْنِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш