672.1362. Алий розияллоҳу анҳу айтади:
«Бақиъул-ғарқад»да* бир жанозада эдик. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга келиб, ўтирдилар. Биз атрофларига ўтирдик. У зотда ҳасса бор эди. Бошларини қуйи солиб, ҳассалари билан ер чиза бошладилар. Кейин: «Сизлардан бирор киши, бирор яратилган жон йўқки, унинг жаннат ва дўзахдаги ўрни, бадбахтлиги ёки саодатмандлиги ёзилмаган бўлса», дедилар. Шунда бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, битигимизга таяниб, амални тарк этавермаймизми?! Биздан ким саодатмандлардан бўлса, саодатмандларнинг амалига қараб бораверади. Аммо биздан ким бадбахтлардан бўлса, бадбахтларнинг амалига қараб бораверади», деди. У зот: «Саодатмандлар саодатмандларнинг амалига муяссар қилинадилар, бадбахтлар бадбахтлик амалига муяссар қилинадилар», дедилар. Кейин: «Ким ато берса ва тақво қилса...»ни* ўқидилар».
* Бақиъул-ғарқад – Мадинадаги Масжиди набавийнинг чап тарафидаги қабристон номи.
* Лайл сураси, 5-оят. Давоми қуйидагича: «Аммо кимки ато этса ва тақво қилса; ва «яхшилик»ни тасдиқ қилса; бас, уни «осон»га муяссар қиламиз; ва аммо кимки бахиллик ва истиғно қилса; ва «яхшилик»ни ёлғонга чиқарса; бас, уни «қийин»га муяссар қиламиз».
672/1362 - عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: كُنَّا فِي جَنَازَةٍ فِي بَقِيعِ الْغَرْقَدِ، فَأَتَانَا النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم، فَقَعَدَ وَقَعَدْنَا حَوْلَهُ، وَمَعَهُ مِخْصَرَةٌ، فَنَكَّسَ، فَجَعَلَ يَنْكُتُ بِـمِخْصَرَتِهِ، ثُمَّ قَالَ: «مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ، مَا مِنْ نَفْسٍ مَنْفُوسَةٍ إِلَّا كُتِبَ مَكَانُهَا مِنَ الْجَنَّةِ وَالنَّارِ، وَإِلَّا قَدْ كُتِبَ شَقِيَّةً أَوْ سَعِيدَةً». فَقَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَفَلَا نَتَّكِلُ عَلَى كِتَابِنَا وَنَدَعُ الْعَمَلَ؟ فَمَنْ كَانَ مِنَّا مِنْ أَهْلِ السَّعَادَةِ فَسَيَصِيرُ إِلَى عَمَلِ أَهْلِ السَّعَادَةِ، وَأَمَّا مَنْ كَانَ مِنَّا مِنْ أَهْلِ الشَّقَاوَةِ، فَسَيَصِيرُ إِلَى عَمَلِ أَهْلِ الشَّقَاوَةِ؟ قَالَ: «أَمَّا أَهْلُ السَّعَادَةِ فَيُيَسَّرُونَ لِعَمَلِ السَّعَادَةِ، وَأَمَّا أَهْلُ الشَّقَاوَةِ فَيُيَسَّرُونَ لِعَمَلِ الشَّقَاوَةِ»، ثُمَّ قَرَأَ: (فَأَمَّا مَنْ أَعْطَى وَاتَّقَى) الْآيَةَ [الليل: 5].