676-ҳадис

676.1367. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:

«Бир жанозани олиб ўтишди. У ҳақда яхши гап айтишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Вожиб бўлди», дедилар. Сўнг яна бошқасини олиб ўтишди. У ҳақда ёмон гап айтишди. У зот: «Вожиб бўлди», дедилар. Шунда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Нима вожиб бўлди?» деди. У зот: «Унинг ҳақида яхши гап айтдингиз, унга жаннат вожиб бўлди. Бунинг ҳақида ёмон гап айтдингиз, бунга дўзах вожиб бўлди. Сизлар Аллоҳнинг ер юзидаги гувоҳларисиз», дедилар».

676/1367 - عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: مَرُّوا بِجَنَازَةٍ فَأَثْنَوْا عَلَيْهَا خَيْرًا، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «وَجَبَتْ». ثُمَّ مَرُّوا بِأُخْرَى فَأَثْنَوْا عَلَيْهَا شَرًّا، فَقَالَ: «وَجَبَتْ». فَقَالَ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ رَضِيَ الله عَنْهُ: مَا وَجَبَتْ؟ قَالَ: «هَذَا أَثْنَيْتُمْ عَلَيْهِ خَيْرًا فَوَجَبَتْ لَهُ الْجَنَّةُ، وَهَذَا أَثْنَيْتُمْ عَلَيْهِ شَرًّا فَوَجَبَتْ لَهُ النَّارُ، أَنْتُمْ شُهَدَاءُ اللهِ فِي الْأَرْضِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш