680-ҳадис

 680.1371. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Улар менинг айтганларим ҳақ эканини энди билишяпти».

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло: «Албатта, сен ўликларга эшиттира олмассан» деган».

 

Изоҳ: Ҳадиснинг мазмуни мазкур оятнинг мазмунига зоҳиран зид кўринса-да, аслида бундай эмас. Ҳадисда Набий алайҳиссалом ўлганларга мурожаат қилиб, уларнинг бу сўзларни эшитаётганларини айтганлар, оятда эса «ўликларга эшиттира олмайсан», дейилмоқда. Оятда «ўликлар» деб Ислом даъватига қарши чиққанлар назарда тутилган.

680/1371 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: إِنَّـمَا قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «إِنَّهُمْ لَيَعْلَمُونَ الْآنَ أَنَّ مَا كُنْتُ أَقُولُ حَقٌّ، وَقَدْ قَالَ اللهُ تَعَالَى: (إِنَّكَ لَا تُسْمِعُ الْمَوْتَى) [النمل: 80].

Улашиш
|
|
Нусха олиш