697.1403. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга Аллоҳ молу дунё берса-ю, унинг закотини адо этмаса, у қиёмат куни унга яйдоқбош илон бўлиб гавдалантирилади. Унинг икки қора нуқтаси бор*. У қиёмат куни (эгасининг) бўйнига ўралиб олади. Кейин икки жағ суягидан – яъни оғзининг икки четидан – тишлаб туриб: «Мен сенинг мол-дунёингман! Мен сенинг хазинангман!» дейди», дедилар. Сўнгра: «Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсага бахиллик қиладиганлар буни ўзларига яхшилик деб ҳисобламасинлар» оятини тиловат қилдилар».
Изоҳ: «Икки қора нуқта»дан нима назарда тутилгани ҳақида асосан икки хил фикр бор: 1. Илоннинг икки кўзи тепасида бўладиган майиздек қора доғ. Илонларнинг бу тури ғоятда хунук ва қўрқинчли бўлади. 2. Илоннинг заҳри тўлиб-тошганда оғзининг икки четидан қора майиздек бўлиб чиқиб туради.
Ҳар икки маъно ҳам вазиятнинг қанчалар даҳшатли эканини тасвирлайди.
697/1403 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «مَنْ آتَاهُ اللهُ مَالًا، فَلَمْ يُؤَدِّ زَكَاتَهُ مُثِّلَ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ شُجَاعًا أَقْرَعَ، لَهُ زَبِيبَتَانِ، يُطَوَّقُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، ثُمَّ يَأْخُذُ بِلِهْزِمَيْهِ - يَعْنِي شِدْقَيْهِ - ثُمَّ يَقُولُ: أَنَا مَالُكَ، أَنَا كَنْزُكَ، ثُمَّ تَلَا: (وَلَا يَحْسَبَنَّ الَّذِينَ يَبْخَلُونَ) [آل عمران: 180] الْآيَةَ.