698.1405. Абу Саъид розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш увқиядан озда закот йўқ. Беш бош туядан озда закот йўқ. Беш васақдан* озда закот йўқ», дедилар».
* Васақ – қадимги ўлчов бирлиги бўлиб, ҳажмда 165 литр, вазнда 130,56 кг га тенг келади.
Изоҳ: бу ҳадисда пул, туя ва экиннинг закот нисоби баён қилинмоқда. Тафсилоти фиқҳий манбалардан топилади.
698/1405 - عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الـخُدْرِيِّ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ الله صلى الله عليه وسلم: «لَيْسَ فِيمَا دُونَ خَمْسِ أَوَاقٍ صَدَقَةٌ، وَلَيْسَ فِيمَا دُونَ خَمْسِ ذَوْدٍ صَدَقَةٌ، وَلَيْسَ فِيمَا دُونَ خَمْسِ أَوْسُقٍ صَدَقَةٌ».