700.1411. Ҳориса ибн Ваҳб розияллоҳу анҳу айтади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Садақа қилинглар! Чунки сизларга шундай бир замон келадики, унда киши ўз садақасини кўтариб юриб, уни қабул қиладиган одам топа олмайди. Киши: «Уни кеча олиб келганингда қабул қилардим, бугун эса менинг унга эҳтиёжим йўқ», дейди», деяётганларини эшитдим».
700/1411 - عَنْ حَارِثَةَ بْنِ وَهْبٍ رَضِيَ الله قَالَ: سَـمِعْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «تَصَدَّقُوا، فَإِنَّهُ يَأْتِي عَلَيْكُمْ زَمَانٌ يَمْشِي الرَّجُلُ بِصَدَقَتِهِ فَلَا يَجِدُ مَنْ يَقْبَلُهَا، يَقُولُ الرَّجُلُ: لَوْ جِئْتَ بِهَا بِالْأَمْسِ لَقَبِلْتُهَا، فَأَمَّا الْيَوْمَ فَلَا حَاجَةَ لِي بِهَا».