706-ҳадис

706.1419. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, қайси садақанинг ажри улканроқ?» деди. У зот: «Ўзинг соғлом, хасис ҳолингда, фақирликдан қўрқиб, бойликни орзу қилиб туриб садақа қилишингдир. Лекин буни жон ҳалқумга етгунгача чўзмайсан. Сен «фалончига унча, фалончига бунча», дейсан, ҳолбуки у аллақачон фалончиники бўлди иб қолган», дедилар».

706/1419 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، أَيُّ الصَّدَقَةِ أَعْظَمُ أَجْرًا؟ قَالَ: «أَنْ تَصَدَّقَ وَأَنْتَ صَحِيحٌ شَحِيحٌ، تَخْشَى الْفَقْرَ وَتَأْمُلُ الْغِنَى، وَلَا تُمْهِلُ حَتَّى إِذَا بَلَغَتِ الْحُلْقُومَ، قُلْتَ لِفُلَانٍ كَذَا، وَلِفُلَانٍ كَذَا، وَقَدْ كَانَ لِفُلَانٍ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш