707-ҳадис

707.1420. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи жуфти ҳалоллари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Қай биримиз сизга тезроқ етишамиз?» дейишди. У зот: «Қўли узунроғингиз», дедилар. Улар бир қамиш олиб, билакларини ўлчай бошлашди. Савда уларнинг энг қўли узуни экан. «Қўлнинг узунлиги» садақа эканини кейинроқ билдик. У зотга энг тез етишганимиз (Зайнаб) бўлди, у садақа қилишни яхши кўрар эди».

707/1420 - عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ بَعْضَ أَزْوَاجِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قُلْنَ لِلنَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم: أَيُّنَا أَسْرَعُ بِكَ لُحُوقًا؟ قَالَ: «أَطْوَلُكُنَّ يَدًا». فَأَخَذُوا قَصَبَةً يَذْرَعُونَهَا، فَكَانَتْ سَوْدَةُ أَطْوَلَهُنَّ يَدًا، فَعَلِمْنَا بَعْدُ أَنـَّمَا كَانَتْ طُولَ يَدِهَا الصَّدَقَةُ، وَكَانَتْ أَسْرَعَنَا لُحُوقًا بِهِ، وَكَانَتْ تُحِبُّ الصَّدَقَةَ.

Улашиш
|
|
Нусха олиш