718.1443. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бахил билан садақа берувчи худди эгнида темир жуббаси бор икки кишига ўхшайди», дедилар».
Бошқа бир ривоятда айтилишича, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бахил билан инфоқ қилувчи худди эгнида кўкрагидан то бўғзигача темир совут бор икки кишига ўхшайди. Нафақа қилувчи нафақа қилар экан, (совут) унинг танаси узра чўзилиб [ёки узайиб] бораверади, ҳатто унинг бармоқларини ҳам ёпади ва (қадамининг) изини ўчиради. Бахил эса ҳеч нарса нафақа қилишни истамагани сари ҳар бир ҳалқа ўз ўрнига ёпишиб олади, уни (совутни) кенгайтиришга ҳаракат қилади, лекин у кенгаймайди», деяётганларини эшитган экан.
Ҳасан ибн Муслим буни Товусдан «совут ичидаги» деб келтирган.
Изоҳ: Совут (жубба) одатда кичкина ҳалқачаларни бир-бирига киргизиш орқали ясалган. Сахий одам хайру эҳсон қилгани сари эгнидаги совути кенгайиб, узайиб бориб, бутун танасини ҳимоя қилган киши каби бало-офатлардан сақланиб, натижада кўнгли ёзилиб боради. Бахил эса совутининг ҳалқалари зичлашиб, бир-бирига киришиб, бўғзига ёпишиб қолган одам каби ҳимоясиз бўлиб, борган сари зиқналашиб, қалби торайиб боради. У турли йўллар билан ўзига таскин истайди, аммо иложини топа олмайди.
718/1443 – وَعَنْهُ رَضِيَ الله عَنْهُ أنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ الله صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «مَثَلُ الْبَخِيلِ وَالْمُنْفِقِ، كَمَثَلِ رَجُلَيْنِ، عَلَيْهِمَا جُبَّتَانِ مِنْ حَدِيدٍ، مِنْ ثُدِيِّهِمَا إِلَى تَرَاقِيهِمَا، فَأَمَّا الْمُنْفِقُ: فَلَا يُنْفِقُ إِلَّا سَبَغَتْ، أَوْ وَفَرَتْ عَلَى جِلْدِهِ، حَتَّى تُخْفِيَ بَنَانَهُ، وَتَعْفُوَ أَثَرَهُ. وَأَمَّا الْبَخِيلُ: فَلَا يُرِيدُ أَنْ يُنْفِقَ شَيْئًا إِلَّا لَزِقَتْ كُلُّ حَلْقَةٍ مَكَانَهَا، فَهُوَ يُوَسِّعُهَا وَلَا تَتَّسِعُ».