727-ҳадис

727.1458. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъоз розияллоҳу анҳуни Яманга юбораётиб, шундай дедилар: «Албатта, сен аҳли китоб қавмнинг олдига борасан. Уларни биринчи даъват қиладиган нарсанг Аллоҳга ибодат қилиш бўлсин. Қачонки улар Аллоҳни танишса, Аллоҳ уларга бир кеча-кундузда беш намозни фарз қилганини айт. Қачонки (буни) бажарсалар, Аллоҳ уларга молларидан олиниб, камбағалларига қайтариладиган закотни фарз қилганини айт. Қачонки бунга итоат этсалар, улардан (закот) ол ва одамларнинг сара молларидан эҳтиёт бўл».

727/1458 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: حَدِيثُ بَعْثِ مُعَاذٍ رَضِيَ الله عَنْهُ إلَى الـيَمَنِ، تَقَدَّمَ؛ وَفِي هَذِهِ الرِّوَايَةِ قَالَ: «إِنَّكَ تَقْدَمُ عَلَى قَوْمٍ أَهْلِ كِتَابٍ... وَذَكَرَ بَاقِي الـحَدِيثِ، ثُمَّ قَالَ فِي آخِرِهِ: وَتَوَقَّ كَرَائِمَ أَمْوَالِ النَّاسِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш