730.1463. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмоннинг зиммасида оти ва ғуломи учун закот йўқ», дедилар».
Изоҳ: Имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимо ушбу ҳадисни далил қилиб, «Отдан закот берилмайди» дейишган. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ эса имом Дорақутний ривоят қилган «Яйловда ўтлайдиган ҳар бир отда бир динор ёки ўн дирҳам закот бор», деган ҳадисни далил қилиб, «Яйловда ўтлайдиган отдан закот берилади. Юқоридаги ҳадисда эса улов ва ҳарбий мақсадларда ишлатилаётган отлар назарда тутилган», деб айтганлар («Ҳидоя»).
730/1463 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «لَيْسَ عَلَى الْمُسْلِمِ فِي فَرَسِهِ وَغُلَامِهِ صَدَقَةٌ».