732-ҳадис

732.1466. Амр ибн Ҳорисдан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳнинг аёли Зайнаб деди: «Масжидда эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот: «Тақинчоқларингиздан бўлса ҳам садақа қилинг», дедилар».

Зайнаб Абдуллоҳга ва қарамоғидаги етимларга инфоқ қилар эди. Абдуллоҳга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраб беринг-чи, сизга ва қарамоғимдаги етимларга инфоқ қилсам, мен учун (садақага) ўтадими?» деди. У: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўзинг сўра», деди».

(Зайнаб айтади:) «Шунда мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига жўнадим. Эшик олдида бир ансория аёлни учратдим. Унинг ҳожати ҳам менинг ҳожатимдек экан. Олдимиздан Билол ўтиб қолди. Шунда биз: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраб бер-чи, эрим ва қарамоғимдаги етимларга инфоқ қилсам, мен учун садақага ўтадими? Бизни айтиб ўтирма», дедик.

У кириб, у зотдан сўради. У зот эса: «Улар ким?» дедилар. «Зайнаб», деди. «Зайнабларнинг қайсиниси?» дедилар. «Абдуллоҳнинг аёли», деди. У зот: «Ҳа, унга икки ажр бор: қариндошлик ажри ва садақа ажри», дедилар».

732/1466 - عَنْ زَيْنَبَ، امْرَأَةِ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ، رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، حَدِيثُهَا الـمُتَقَدِّمُ قَرِيبًا، وَقَالَتْ فقِي هَذِهِ الرِّوَايَةِ: انْطَلَقْتُ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم،ـ فَوَجَدْتُ امْرَأَةً مِنَ الْأَنْصَارِ عَلَى الْبَابِ، حَاجَتُهَا مِثْلُ حَاجَتِي، فَمَرَّ عَلَيْنَا بِلَالٌ، فَقُلْنَا: سَلِ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم أَيَجْزِي عَنِّي أَنْ أُنْفِقَ عَلَى زَوْجِي وَأَيْتَامٍ لِي فِي حَجْرِي؟ فَسَأَلَهُ، فَقَالَ: «نَعَمْ لَهَا أَجْرَانِ، أَجْرُ الْقَرَابَةِ وَأَجْرُ الصَّدَقَةِ».

Улашиш
|
|
Нусха олиш