734.1468. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам садақага буюрдилар. «Ибн Жамил, Холид ибн Валид ва Аббос ибн Абдулмуттолиб беришмади», дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ибн Жамил ўзи фақир бўлиб, кейин Аллоҳ ва Унинг Расули уни бой қилиб қўйгани учунгина инкор қиляпти. Холидга келсак, сиз Холидга зулм қиляпсиз. У совутлари ва уруш анжомларини Аллоҳ йўлида вақф қилган. Аббос ибн Абдулмуттолиб Расулуллоҳнинг – соллаллоҳу алайҳи васаллам – амакисидир. Унинг зиммасида садақа бор ва у яна ўшанча (беради)», дедилар».
734/1468 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: أَمَرَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم بِالصَّدَقَةِ، فَقِيلَ: مَنَعَ ابْنُ جَمِيلٍ، وَخَالِدُ بْنُ الْوَلِيدِ، وَعَبَّاسُ بْنُ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ! فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «مَا يَنْقِمُ ابْنُ جَمِيلٍ إِلَّا أَنَّهُ كَانَ فَقِيرًا فَأَغْنَاهُ اللهُ وَرَسُولُهُ، وَأَمَّا خَالِدٌ: فَإِنَّكُمْ تَظْلِمُونَ خَالِدًا، قَدِ احْتَبَسَ أَدْرَاعَهُ وَأَعْتُدَهُ فِي سَبِيلِ اللهِ، وَأَمَّا الْعَبَّاسُ بْنُ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ: فَعَمُّ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَهْيَ عَلَيْهِ صَدَقَةٌ وَمِثْلُهَا مَعَهَا».