740-ҳадис

740.1474, 1475. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо деди:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши одамлардан тинмай тиланаверса, қиёмат куни юзида бир парча ҳам гўшти йўқ ҳолда келади», дедилар».

У зот дедилар: «Албатта, қиёмат кунида қуёш яқинлашиб, тер қулоқнинг ярмигача етади. Одамлар мана шу ҳолда Одамдан, кейин Мусодан, сўнгра Муҳаммаддан – соллаллоҳу алайҳи васаллам – ёрдам сўрайдилар».

Абдуллоҳ* қуйидагиларни қўшимча қилган: «Шунда у зот халойиқ ўртасида ҳукм қилиниши учун шафоатчилик қиладилар. Юриб бориб, эшикнинг ҳалқасидан ушлайдилар. Ана ўша кунда Аллоҳ у зотни маҳшар аҳлининг барчаси мақтайдиган «Мақоми маҳмуд»да тирилтиради».

* Абдуллоҳ ибн Солиҳ. У мазкур ҳадиснинг ровийларидан бири Лайс ибн Саъднинг котиби. Имом Бухорий ҳадиснинг олдинги қисмини Лайсдан устози Яҳё ибн Букайр орқали ривоят қилгач, давомини Абдуллоҳ ибн Солиҳ орқали нақл қилмоқда. Буни Яҳё ибн Букайр унга айтмаган экан.

740/1474 - عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ الله عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «مَا يَزَالُ الرَّجُلُ يَسْأَلُ النَّاسَ، حَتَّى يَأْتِيَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ لَيْسَ فِي وَجْهِهِ مُزْعَةُ لَحْمٍ». وَقَالَ: إِنَّ الشَّمْسَ تَدْنُو يَوْمَ الْقِيَامَةِ، حَتَّى يَبْلُغَ الْعَرَقُ نِصْفَ الْأُذُنِ، فَبَيْنَا هُمْ كَذَلِكَ اسْتَغَاثُوا بِآدَمَ، ثُمَّ بـِمُوسَى، ثُمَّ بـِمُحَمَّدٍ  صلى الله عليه وسلم».

Улашиш
|
|
Нусха олиш